Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Генeрал Тараққиёт стратегиясининг муҳим жиҳатларига эътибор қаратди
20:08 / 2022-01-29

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан бошқарма ҳарбий хизматчилари ва ҳудудий бўлим бошлиқлари иштирокида “Тараққиёт стратeгиясининг ўзига хос хусусиятлари” мавзуида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Вилоят ФВБ бошлиғи, генерал-майор Қосимали Аҳмедов давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган вазифаларга тўхталди.

– Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланган, – дейди Қосимали Аҳмедов. – Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, “Инсон қадри учун”, деган устувор тамойилни тўлақонли рўёбга чиқариш бундан буён ҳам фавқулодда вазиятлар тизимида фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолиши керак.

Тадбирда қайд қилинганидек, бугунги кунда инсоният кўплаб умумбашарий муаммоларга дуч келмоқда ва уларга ечим топиш муҳим. Бундай муаммоларни ҳал этишда куч ва имкониятларни бирлаштириш, бу борадаги барча саъй-ҳаракатларни уйғунлаштириш лозим.

Тадбирда фавқулодда вазиятлар тизимида фаолият юритаётган ходимларга ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиш, Ватанимиз тараққиёти ва фаровонлигини юксалтириш йўлида хизмат қилиш энг олий бурч экани таъкидланди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА