Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер зўравонликнинг олдини олиш – барчанинг бурчи
18:56 / 2023-12-09

Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Зўравонликка қарши 16 кун!” акцияси доирасида "Биз тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!" мавзуига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси, вилоят ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Термиз шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари, "Ҳудудгаз Сурхондарё" газ таъминоти филиалида меҳнат қилаётган аёллар иштирок этди. 

Давра суҳбатида вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, вилоят ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Муҳиддин Тоғаев ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланганини таъкидлади. Шу мақсадда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатлар ҳаётимиз гултожларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаб, уларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тадбирда гендер зўравонликнинг географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмаслиги, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш, айрим аёлларимиз ўзлари билан содир бўлган зўравонлик ҳолатларини ошкор этишдан истиҳола қилиши, одам савдосидан жабрланганларни ҳаётга қайтаришда реабилитация марказининг ўрни каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. 
Акция доирасида вилоят туманларида ҳам мазкур мавзуга бағишланган турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири