Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенгликнинг аҳамияти нимада?
14:20 / 2022-06-01

Асрлар давомида жамиятимизда аёлнинг ўрни ўчоқ бошида, вазифаси бола тарбияси, оила аъзолари ва қариндошларига хизмат қилиш, деган фикр устувор бўлиб келди.

Бугунги тараққиёт ва глобаллашув даврида ҳам бундай қарашдаги инсонлар ҳали ҳам топилади.

Нима аёл киши раҳбар бўла олмайдими? Бирор соҳани бошқаришга қурби етмайдими? Ўзи гендер тенглик жамиятга нима беради? Аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар асосида фаолият юритиши мамлакатнинг ривожланишига ҳисса қўшадими?

Гендер тенглик, аввало, аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳада эркаклар билан тенг ҳуқуқ ва имтиёзлар асосида фаолият олиб боришида яққол намоён бўлади. Таъкидлаш керак, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда гендер тенглиги сиёсати муваффақиятли амалга оширила бошланди. Натижада Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 48 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Сенатда эса, бу кўрсаткич қарийб 25 фоизга етди. Ўзбекистон парламенти аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-поғонага кўтарилди. 2020 йилда Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги элчиси этиб тайинланди. Энг қувонарлиси, Сенат раиси лавозимига мамлакатимиз тарихида илк маротаба аёл киши – Танзила Норбоева сайланди. 

Шахслар ижтимоий мавқеи, жинси ва бошқа  кўрсаткичларидан қатъий назар инсон ҳуқуқларидан бир хилда фойдалана олса, гендер тенглиги юзага келади. Битта ҳуқуқ ҳам эркакда, ҳам аёлда бўлса-ю, эркак бу ҳуқуқдан фойдаланса, аммо аёл аёл бўлгани учун ҳам фойдалана олмаса, мана шу нуқтада гендер мувозанати бузилади. Бундай бузилишларнинг бўлиши эса жамиятда эркаклар устунроқ, аёллар қуйироқда деган тушунчани пайдо қилиши мумкин. Аслида эса ҳуқуқлар баравар, лекин шу ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти турли тўсиқлар билан камайтирилади.

Гендер тенглиги бўйича муаммолар илгари ҳам етарлича мавжуд бўлган. Аммо улар ҳақида гапирилмаган, муаммолар табиий ҳол деб қабул қилинган бўлиши мумкин. Лекин бошқа манбалар ўқилса, Қуръон ва ҳадислар билан танишса, аслида бошқача бўлиши, муаммоларсиз яшаш мумкинлигини тушуниш мумкин. Ўзбек менталитетида ҳам, динимизда ҳам аёлни хўрлаш йўқ.

Хўш гендер тенглиги ва феминизм ўртасидаги чегара қаерда?

Гендер тенглиги Ўзбекистон учун янги тушунча эмас. У бизда аллақачон бошланган. Ислом динида аёлни хўрламаслик, қизларни тарбиялаганларнинг жаннатга тушиши, жаннат оналар оёғи остига экани уқтирилган. Ғарб эса бу тушунчаларга анча кейин келган. Исломда аёлларнинг меросхўр бўла олиш, гувоҳлик бериш, ўз розилиги билангина ким биландир никоҳ қуриши каби ҳуқуқлари Ғарб жамиятидан аввалроқ тасдиқлаб бўлинган эди. Гендер тенглиги шахсларнинг жинсидан қатъий назар тенг бўлиши кераклигини илгари сурса, феминизм фақатгина аёллар ҳуқуқларига урғу беради. 

Моҳинур Рўзиева, 

Самарқанд давлат университети талабаси

Йилнинг энг яхши ёш олими.