Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенгликни таъминлашнинг долзарб масалалари юзасидан онлайн семинар бўлиб ўтди
16:29 / 2020-05-14

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Онлайн семинарда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тўғрисида сўз юритилди.

Жумладан, унга мувофиқ жамиятдаги барча соҳаларни тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Бу эса ҳужжатларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш мақсадларига хизмат қилади.

Семинарда гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиладиган ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро умумэътироф этилган нормалар ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун ва ушбу йўналишдаги масалаларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, “Гендер тенглиги инсон хуқуқларининг ажралмас кўрсаткичи сифатида”, “Гендер тенглигини таъминлашда халқаро ва миллий амалиёт”, “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзуларида онлайн маърузалар тингланди.