Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенглик: хотин-қизлар ҳуқуқлари ва унинг кафолатлари
11:54 / 2021-06-07

Бухорода «Ўзбекистон қонунчилигида гендер тенглиги ва хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатлари» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

USAIDнинг «Ҳуқуқий ислоҳотлар» дастурининг гендер тенглиги бўйича ҳамда «Ҳуқуқий ислоҳотлар» дастури мутахассислари иштирокида ўтказилган тадбирда вазирлик, идора ва ташкилотларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича масъуллар салоҳиятини ошириш юзасидан сўз борди.  

Шунингдек, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари» ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонунлар тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Семинарда аёллар учун муносиб иш ва турмуш шароитини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, хотин-қизларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш, давлат бошқарувида аёллардан раҳбар кадрлар сафини кенгайтириш, уларни жамиятнинг фаол қатламига айлантириш баробарида, хотин-қизларнинг ҳам эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эга бўлишини таъминлашга  юзасидан фикр алмашилди.  

Хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни ҳам тартибга солиш, хусусан, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ҳамда зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтириш кафолатлари  муҳокама этилди.  

Савол-жавоб тарзидаги тренинг муҳокамаларга бой бўлди. Бунда гендер тенглик масалалари юзасидан иштирокчи аёллар томонидан гуруҳларга бўлиниб, турли ўйин ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.

Зариф Комилов, ЎзА