Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг Сирдарё вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Сирдарё ИЭС “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат ташкилои", Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи”, Сирдарё тумани ҳокимлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик”, Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”, “WANG DA GROUP” қўшма корхонаси “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти”, “Сирдарё” телеканали “Диёр янгиликлари“ дастури "Гендер тенгликни тарғиб қилишда энг яхши ТВ-дастур”, “Янги Сирдарё” газетаси “Гендер тенгликни тарғиб қилишда энг яхши нашр” номинациялари бўйича ғолиб деб эътироф этилди.
[gallery-20159]
—«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови чин маънода айтганда, хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга кўмаклашишга, тадбиркорлик ва бошқа ташаббусларини қўллаб-қувватлашга, аёлнинг чинакам бахтли яшаши, интеллектуал ва маънавий жиҳатдан юксалишига қаратилган муҳим танлов бўлди,—дейди “Гендер тенгликни тарғиб қилишда энг яхши ТВ-дастур” номинацияси ғолиби, Сирдарё телерадио кампанияси мухбири Муқаддас Ҳакимова.—Ушбу танловнинг вилоят босқичида Сирдарё телерадио компанияси, унинг “Сирдарё” телеканали “Диёр янгиликлари” кўрсатуви ходимлари хизмати эътироф этилгани нафақат менга, барча сирдарёлик ижодкорларга куч-шижоат бағишлади.
Ғолиблар ва иштирокчиларга “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ҳайъатининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири