Гебрейесус: Ҳар дам янги пандемия бошланиши мумкин
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада профилактика келишуви лойиҳасини ишлаб чиқаётган Ҳукуматлараро музокара органи (IGNB) йиғилишида дунёда исталган вақтда янги пандемия бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда “ТАСС” ёзган.
– Ҳозир H5N1 (парранда гриппи) авж олиши навбатдаги пандемия исталган вақтда бошланиши мумкинлигидан далолат, – деди у. – Вазият ҳар дам ўзгариши мумкин ва касаллик ҳеч нимани кутиб ўтирмайди.
Жорий йил 11 июль куни Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Гебрейесус сўнгги пайт Камбожа ва АҚШда парранда гриппи авж олганини қайд этиб, барча мамлакатларни ушбу офатга қарши ҳаракатни кучайтиришга чақирган эди. Шунингдек, у хавф гуруҳлари, хусусан 60 ёшдан ошган шахслар ва тиббиёт ходимлари йилига камида бир марта COVID-19 га қарши эмланиши зарурлигини ҳам эслатган.