Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Газпром" акциялари 30 фоизга қулади
17:56 / 2022-06-30

"Газпром" акционерлари мажлисида 2021 йил учун дивидендларни тўламаслик ҳақида қарор қабул қилгандан кейин компания акциялари нархи кескин тушиб кетди ва ҳозиргача 30 фоиздан пастга қулади дейилади Москва биржаси тарқатган маълумотларда.

"Газпром" акцияси 26 апрелдан буён энг кўп пастлагани 30,22 фоизгача бўлди, дейилади хабарда. Компания акцияларининг қулаши натижасида Москва биржасининг индекси ҳам 5,8 фоизга тушган.

Пайшанба куни "Газпром" акционерлари компания даромадини ҳамда 2021 йил дивидендлари тақсимлаш бўйича қарор қабул қилмагани ҳақида хабар берди. 

Компания бошқаруви раиси ўринбосарининг изоҳ беришича, акционерлар ҳозирги вазиятда 2021 йил дивидендларини тўлаш мақсадга мувофиқ эмас.