Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазога ёрдамни тўсиш уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкин
14:58 / 2023-12-07

Халқаро жиноят суди бош прокурори Карим Хон Ғазодаги бегуноҳ аҳолига ёрдам етказиб берилишига атайлаб тўсқинлик қилиш уруш жинояти сифатида баҳоланишидан огоҳлантирди.

У ўз баёнотида ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи 99-моддага ишора қилиб, кенг кўламли инсонпарварлик ёрдами зудлик билан Ғазога киритилишига рухсат бериш кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, “Мен имкон қадар аниқ сўзлар билан такрор айтмоқчиманки, оддий аҳолига ёрдам етказилишини атайлаб тўсиб қўйиш Халқаро жиноят суди Рим статусига кўра, уруш жинояти сифатида қабул қилиниши мумкин”, деди.

Бош котиб Антониу Гуттериш ҳам БМТ Хавсизлик Кенгашига йўллаган мактубида Исроил ҳужуми туфайли Ғазо аҳолиси жиддий хавф остида қолгани, тинч аҳолини ҳимоя қиладиган хавфсиз жой йўқлиги, соғлиқни сақлаш тизими издан чиққанини қайд этди.