Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазодаги қурбонлари сони 55 мингдан ошди
11:53 / 2025-06-12

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 55 минг нафардан ошди. Бу ҳақда “IRNA” ахборот агентлиги ёзмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида режимнинг давомли бомбардимонлари оқибатида 123 киши ҳалок бўлган ва 474 киши жароҳатланган.

Шунингдек, куннинг биринчи ярмида гуманитар ёрдам олишга уриниш чоғида 57 нафар фаластинлик нобуд бўлган ва 363 нафари яраланган. 

Вазирлик Ғазода гуманитар шароитларнинг ёмонлашувидан хавотир билдирди ва кўплаб қурбонларнинг вайроналар остида қолиб кетаётгани, шунингдек, давом этаётган ҳаво ҳужумлари туфайли фавқулодда вазиятлар ҳамда фуқаролик мудофаа гуруҳлари у ерга етиб бора олмаётганини қайд этди.

Мусулмон Зиё, ЎзА