Ғазода жами 137 журналист нобуд бўлган
Қамалдаги Ғазо секторида геноцидда айбланаётган Исроил армияси ҳужуми натижасида яна бир оммавий ахборот воситаси ходими ҳалок бўлди. 2023 йил 7 октябрдан бери Фаластин анклавида жон берган ҳамкасбларимиз сони 137 нафарга етди. Бу рақамни Ғазодаги ҳукумат матбуот хизмати тасдиқлаган.
Aбдулваҳоб Aвний Aбу Aвн айнан қачон вафот этгани ҳақида маълумот берилмаган. Фотомухбир секторнинг марказий қисмидаги Aл-Мағози лагери портлатилган пайт ҳалок бўлди, дейилган баёнотда.