Ғазода уруш бошлангандан буён камида 710 чақалоқ нобуд бўлган
Қамалда қолган Ғазо секторида жами 710 нафар ёшига етмаган чақалоқ ҳалок бўлган. Ушбу маълумот сектор Соғлиқни сақлаш идораси томонидан 2023 йил 7 октябрдан 2024 йил 31 августгача ҳудудда қурбон берилган 34 344 фаластинлик, жумладан 11 983 нафар вояга етмаганларнинг исмлари кўрсатилган рўйхатга тегишли. Ҳозиргача анклавда ҳалок бўлган 6297 аёлнинг шахси аниқланган.
Ҳаётдан кўз юмган фаластинликларнинг 60 фоизи аёллар, болалар ва қариялар экани қайд этилган. Мазкур рўйхатда 60 ёшдан ошган 2734 кишининг исм-шарифи бор.
Кўплаб жасад бомба остида қолмоқда ёки турли тўсиқлар туфайли марҳумларни дафн қилишнинг иложи йўқ. Соғлиқни сақлаш идораси фақат ўликхонага олиб борилган жасадни рўйхатга олади. Афсуски, минглаб инсонлар жонсиз танаси вайрон бўлган бинолар тагида қолган ёки деформацияга учраган.