Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода қурбонлар сони яна 27 тага кўпайди
17:14 / 2024-06-06

Ғазо сектори марказий қисмидаги Нусайрат қочқинлар лагерида жойлашган БМТ мактабига берилган зарба натижасида 27 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот хизмати маълумотига кўра, Исроил кучлари БМТ Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг ўнлаб кўчирилган фуқароларга бошпана бўлаётган мактабига ҳужум қилди. Қурбонлар жасади Aл-Aқсо шаҳидлари касалхонасига етказилди.

Қайд этилишича, ярадорлар ва беморлар сони шифохона сиғимидан уч баробар кўп.

Фаластин ҳукумати баёнот орқали БМТ ва барча халқаро муассаса, ташкилотларни “Ғазо секторида бегуноҳ аҳоли – болалар ва аёлларга нисбатан геноцидни тўхтатиш учун Исроилга босим ўтказиш”га чақирган.