– Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 196 нафарга етди, -дейилади Фаластин ҳукумати матбуот хизмати хабарида.
Баёнотга кўра, яқиндагина “Al Jazeera” телеоператори Aҳмад ал-Лауҳ Исроилнинг Нусайрат қочқинлар лагерига навбатдаги ҳужуми чоғида ҳалок бўлган.
Фаластин ҳукумати оммавий ахборот воситалари ходимларининг халқаро ҳуқуқ ва гуманитар конвенцияларга мувофиқ ўз касбий бурчларини бажаришлари учун шарт-шароитларни таъминлаш муҳимлигини таъкидламоқда. Шунингдек, халқаро ҳамжамият Ғазо секторида журналистларга қилинган ҳужумларни эътиборсиз қолдирганини қоралади.

Қайд этилишича, Лауҳнинг ўлдирилиши учун жавобгарлик биринчи навбатда Исроил, шунингдек, AҚШ ва геноцид жиноятларига шерик бўлган Буюк Британия, Германия ва Франция каби давлатлар зиммасига тушади. Матбуот хизмати халқаро ҳамжамият ва журналистик фаолият билан шуғулланувчи халқаро тузилмаларни содир этилган жиноятлар учун Исроилга қарши халқаро судларга даъво аризаси беришга чақирди.
Кеча Фаластин ОAВ ассоциацияси Ливан “Al-Mashhad” телеканалининг Ғазодаги мухбири Муҳаммад Балуче Исроил аскарларининг навбатдаги ҳужуми чоғида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Г.Сатторова, ЎзА