Ғазода ҳалок бўлганлар сони 61 мингдан ошди
Фаластин ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилишича, Ғазо секторида олиб борилган ҳарбий амалиёт давомида жами 61 000 дан кўп одам, жумладан 1155 нафар тиббиёт ходими ҳаётдан кўз юмган.
Соғлиқни сақлаш идораси шанба куни эълон қилган ҳисоботда ҳаво ҳужумлари туфайли 47 487 инсон қурбон берилгани таъкидланган.
Маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 205 журналист, 194 нафар фуқаро муҳофазаси ходими ҳам қайд этилган.