Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 19 мингдан ошди
14:54 / 2023-12-20

Ғазо секторига 7 октябрдан буён уюштирилган ҳужумлар натижасида охирги 24 соат ичида нобуд бўлганлар 214, яраланган 300 нафарга ортиб, жами қурбонлар сони 19 667 кишига етди.

Ғазо соғлиқни сақлаш ташкилоти воизи Aшраф Ал-Қудра ёзма баёнот бериб, 74 кундан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракат ҳақида маълумот келтирган.

Минглаб одамлар ҳали вайроналар остида қолмоқда, шифохона хизмати тўхтаган.

Минглаб беморлар, аёллар, болалар ва ярадорлар даволана олмаётганини таъкидлаган Қудра халқаро ҳамжамият бутун дунё кўз ўнгида амалга оширилаётган хунрезликни кўриб, сукут сақлаётганидан ҳайратда эканини билдирди.