Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода бир кунда 18 киши очликдан вафот этди
15:16 / 2025-07-21

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида камида 18 киши очликдан ҳалок бўлди, деб хабар тарқатди “РИА Новости” нашри.

Маълумотларга кўра, Ғазо секторида давом этаётган қамал шароитида тўйиб овқатланмасликдан ўлганларнинг умумий сони 86 кишига етган, улардан 76 нафари болалар

– Бу жимжитлик давридаги қотиллик, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунинг учун Исроилни  ва халқаро ҳамжамиятни айблайди. Биз озиқ-овқат ва дори-дармонларни олиб кириш учун назорат пунктларини зудлик билан очишни талаб қиламиз, - дейилади вазирлик хабарномасида.

Якшанба куни эрталаб Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудда тўйиб овқатланмаслик ва тиббий ёрдам олишнинг иложи йўқлиги сабабли ўлим сонининг кескин ўсиши ҳақида огоҳлантирди.

С.Раҳимов, ЎзА