Ғазода аҳвол ўнгланмаяпти
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Aнтониу Гутерриш Ғазо секторида ёрдам кутаётган 100 дан ортиқ бегуноҳ инсон ўлдирилган ҳужумни қоралаб, зудлик билан инсонпарварлик сулҳини тўхтатишга чақирди.
БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик Бош котиб номидан сўнгги ҳужум билан боғлиқ ёзма баёнот берди.
Ҳужжатда Гутерриш қурбонлар сони 30 мингдан ошгани, 70 мингдан зиёд одам жароҳатлангани, вайрона остида қолганлар сони номаълумлигидан “даҳшатга тушгани” таъкидланган.
Гутерриш Ғазо шимолида ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ёрдам олишга уринган 100 дан кўп инсон ўлдирилиши ёки жароҳатланишини кескин қоралаган.
Умидсиз фуқаролар шошилинч ёрдамга муҳтож, қамалдаги Ғазо шимолида бир ҳафтадан бери ёрдам тарқатишнинг иложи бўлмаяпти.
Барча ҳудудларга зудлик билан ёрдам етказиб бериш учун йўлак очиш зарурлиги таъкидланмоқда.
БМТ Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиб, барча маҳбусларни шартсиз озод қилишга чақирган.