Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода 7 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди
16:36 / 2023-10-10

Исроилнинг қамалдаги Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида қурбон бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони етти нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабар берган.

Исроилнинг 7 октябрдан буён уюштирган ҳужуми натижасида 7 нафар ОАВ ходими ҳаётдан кўз юмди, 10 нафари жароҳатланди. Яна икки журналистнинг тақдири номаълум, дейди расмийлар.

Қайд этилишича, Исроил томонидан Ғазо ўққа тутилиши чоғида 40 та ОAВ идораси вайрон қилинган.

Ғазо соғлиқни сақлаш тизими масъуллари сешанба куни Исроил ҳужуми туфайли ҳалок бўлган фаластинликлар 770, ярадорлар қарийб 4000 нафарга етганини маълум қилди.

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги ҳужумларда мамлакат фуқароларидан камида 900 киши ҳалок бўлган, 2600 дан зиёд одам жароҳатланган.