Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода 50 нафардан зиёд шифокор қурбон бўлган
15:52 / 2023-10-12

Исроилнинг Ғазо секторига зарбаси натижасида 50 нафардан зиёд шифокор ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Мэй Кайле маълум қилди.

“Al Arabiya” телеканали келтирган вазирнинг сўзларига кўра, “Исроил Иордан дарёси ғарбий соҳили ҳамда Мисрдан келган шифокорларни Ғазо секторига ўтказмаяпти.

Маълумотларга қараганда, 7 октябрдан буён Ғазода Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича БМТ Яқин Шарқ агентлигининг 11 ходими ҳалок бўлган. Қурбонларнинг бир нечаси ўз уйида оила аъзолари билан бирга ўлдирилган, дейди тузилманинг Ғазо сектори ишлари бўйича директори ўринбосари Женнифер Остин. Унинг қўшимча қилишича, БМТ ходимлари ва оддий аҳоли ҳар қандай вазиятда ҳимоя қилиниши шарт.

Мулозим аҳолини асраш учун жанговар ҳаракатни тўхтатишга чақирди.

Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Халқаро федерацияси Ғазода ва Исроилда ўзларининг беш нафар ходими тез ёрдам машинасида ўлдирилганини тасдиқлаган.