English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода 1500 га яқин фаластинлик кўриш қобилиятини йўқотган
11:39 / 2025-05-12

Ғазо секторига уюштирилган ҳужумлар оқибатида 1500 га яқин одам кўриш қобилиятини йўқотган, 4000 кишининг ҳаёти минтақадаги дори-дармон, тиббий буюм ва хизмат тақчиллиги туфайли хавф остида қолган.

“Анадолу” ёзишича, шаҳар кўз касалхонаси директори Абдусалом Сабоҳнинг ёзма баёнотида шу ҳақдаги маълумотга соҳадаги бошқа долзарб муаммолар ҳам қўшимча қилинган. Кўз билан боғлиқ жарроҳлик амалиётида қўлланадиган жиҳоз, асбоб-ускуналар етишмаслигини таъкидлаган масъул тўр пардаси касаллиги, диабетик ретинопатия ва ички қон кетиш каби хасталиклар учун деярли барча хизмат турлари узилганини қайд этди.

Айни пайт шифохонадаги 3 та бир марта фойдаланишга мўлжалланган жарроҳлик қайчиси доимий равишда ишлатилади. Бу ҳолат беморлар ҳаётини хавф остига қўйиб, уларнинг тикланишига тўсқинлик қиляпти.

– Портлаш натижасида келиб чиққан кўз жароҳатларини тузатиш аксар ҳолда бутунлай тугаб бораётган гелий, нозик ип каби тиббий воситалар захирасини талаб қилади, – дея хулоса қилди Абдусалом Сабоҳ. – Тегишли халқаро ташкилотлар муаммони ҳал қилиш учун шошилинч чоралар кўрмаса, кўз жарроҳлиги хизмати тамоман тўхтайди.