Ғазода 100 дан ортиқ чақалоқ ҳалок бўлган
Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган ҳарбий ҳаракат натижасида жами 115 нафар янги туғилган чақалоқ нобуд бўлган. Бу маълумотни Фаластин Соғлиқни сақлаш идораси келтирган.
Эксклавда аҳолига қарата ҳужум давом этяпти. Бир кун аввал фаластинлик Куман Ориф 4 кунлик эгизаклари Aйсел ва Aсер билан бирга марказий Дайр Ал-Бала шаҳридаги уйи ўққа тутилиши оқибатида қурбон бўлди. Оила бошлиғи Муҳаммад Ал-Куман чақалоқлар ўлимидан уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини олишга борганда хабар топган.
Маълумотга кўра, Ғазога тажовуз қурбонлари сони 39 929 кишига етган. Уларнинг 16 314 нафари болалар, 10 980 нафари аёллар. Ҳудудда 92 240 киши яраланган.