Ғазо учун “Тинчлик кенгаши” низоми Давосда имзоланади
Ғазо сектори учун “Тинчлик кенгаши” низомини имзолаш маросими 22 январь куни Жаҳон иқтисодий форуми доирасида бўлиб ўтади. “Axios” нашри АҚШ Президенти Дональд Трамп томонидан имзолаш тадбирига таклиф қилинган давлат ва ҳукумат раҳбарлари рўйхатини эълон қилди. Трамп бугун Давосга етиб келади.
Тадбир Америка раҳбари жадвалига мувофиқ, ёпиқ эшиклар ортида ўтади.
С.Раҳимов, ЎзА