French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазо секторига 12 мингдан кўп ҳаво ҳужуми уюштирилди
14:51 / 2023-11-03

Исроил армияси Ғазога уюштирилган ҳужум билан боғлиқ ёзма баёнот берди. Ҳужжатда айтилишича, 7 октябрдан бери секторга 12 мингдан зиёд ҳаво ҳужуми уюштирилган ва 1200 га яқин янги нишон аниқланиб, минглаб манзил ўққа тутилган.

Бошқа бир маълумотда Исроил қўшинининг 188-зирҳли бригадаси 53-батальони қўмондони подполковник Салмон Ҳабака Ғазо шимолидаги тўқнашувда ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ушбу хабарга кўра, тўқнашувда 3 нафар Исроил аскари тан жароҳати олган, 31 октябрдан бери жами 18 нафар Исроил ҳарбий хизматчи қурбон берилган.