Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазо секторидаги можаро Қизил денгизда акс-садо бермоқда
00:39 / 2024-01-13

Кеча тунда АҚШ ва Буюк Британия Яман пойтахти Сана ва мамлакат ғарбидаги Ходейда шаҳри аэропортлари яқинидаги нишонларга 12 марта авиазарба берди, деб хабар тарқатди РИА Новости маҳаллий ҳокимият манбаларига таяниб.

Қўшма Штатлар ҳамкорлари билан келишилган ҳолда Ямандаги хусийлар нишонларига зарбалар берганини тасдиқлаган. Кейинроқ берилган тафсилотларга кўра, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ҳар хил турдаги 100 дан ортиқ аниқ бошқариладиган ракеталар ёрдамида 60 дан ортиқ нишонларга  зарба берган. Натижада хусийларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг қўмондонлик пунктлари ва бошқарув марказлари, ўқ-дори омборлари, ишлаб чиқариш объектлари ва радарлари ҳужумга учраган. 

АҚШ президенти Жо Байден хусий  нишонларига берилган зарбаларни халқаро навигация эркинлиги ва ҳарбий хизматчилар хавфсизлигига таҳдидга жавоб деб атади. Ўз навбатида, хусийлар Америка ва Британия ҳарбий базалари ва иншоотларига жавоб ҳужумларини уюштиришини маълум қилди. 

Байден подтвердил нанесение США и Британией ударов по позициям хуситов в  Йемене: Новости

“Бугун менинг кўрсатмамга кўра, Америка қўшинлари Буюк Британия билан биргаликда Австралия, Баҳрайн, Канада ва Голландия кўмагида Ямандаги хусий исёнчилари Қизил денгизда кемалар қатнови эркинлигига таҳдид солаётгани сабабли уларнинг бир қанча нишонларига муваффақиятли зарба беришди”, деган Байден Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотда. Давлат раҳбарининг айтишича, хусийлар 50 дан ортиқ давлатнинг тижорат кемаларига ўттизга яқин ҳужум уюштирган. Бу  Америка ҳарбий кемаларига шу кунгача уюштирилган энг йирик ҳужум экани айтилмоқда. 

“Халқаро ҳамжамиятнинг бундай ҳужумларга жавоби якдил ва қатъий бўлди”, - деди у.  Шунингдек, Оқ уй раҳбари ўз баёнотида “одамларимизни ва агар керак бўлса, халқаро савдонинг эркин оқимини ҳимоя қилиш учун ҳеч иккиланмай қўшимча чоралар кўраман, деган. Унинг таъкидлашича, АҚШ ва иттифоқчилар Ямандаги ҳаво ҳужумлари ва денгизда навигация эркинлигига қарши ҳаракатлар жавобсиз қолмаслигини намойиш қилиши керак. 

Риши Сунак - Те, кто поддерживает ХАМАС, несут ответственность за ужасное  нападение на Израиль - 1TV

Британия бош вазири Риши Сунак ҳам Британия ҳарбийлари Ямандаги хусийлар позицияларига зарба берганини тасдиқлади. “Қироллик ҳаво кучлари Ямандаги хусийларнинг ҳарбий обектларига аниқ зарбалар берди”, — дея бош вазирдан иқтибос келтирган Sky News телеканали. 

Бош вазирнинг айтишича, хусийлар Қизил денгиздаги тижорат кемаларга бир қатор хавфли ва беқарорлаштирувчи ҳужумларни амалга ошириб, Британиянинг  ва башқа мамлакатлар кемаларга таҳдид солган. “Шунинг учун биз Қўшма Штатлар билан биргаликда Голландия, Канада ва Баҳрайн кўмагида хусийларнинг ҳарбий салоҳиятини заифлаштириш ва глобал ташувларни ҳамда ўзимизни ҳимоя қилиш учун чекланган, зарур ва мутаносиб чоралар кўрдик”, деган Британия бош вазири. 

Пентагон раҳбари АҚШнинг Ямандаги зарбаларидан кўзлаган мақсадига изоҳ берди. Айни дамда касалхонада даволанаётган Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг айтишича, АҚШ ва ҳамкорларининг Ямандаги нишонлари дронлар, ракеталар ҳамда хусийларнинг техник разведка имкониятлари бўлган. Пентагон раҳбари, шунингдек, хусий нишонларига берилган зарбалар ушбу ҳаракатнинг юк ташиш ва халқаро савдога таҳдид солиш қобилиятини камайтиришга қаратилганини айтган. 

Глава Пентагона руководил операцией в Йемене из больницы – CNN | Украинская  правда

Ўз навбатида, Эрон АҚШ ва Буюк Британиянинг зарбаларини Яман суверенитетини бузиш, деб баҳолади.  Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий  вакили Носир Қонуний АҚШ ва Британиянинг жума куни кечқурун Яманнинг бир қатор шаҳарларига уюштирган ҳужумларини қоралаб, бу ҳаракатларни “ўзбошимчалик” ҳамда мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек халқаро қонунларни очиқдан-очиқ бузиш, деб атади. 

Қонунийнинг сўзларига кўра, бу зарбалар АҚШ ва Буюк Британиянинг Исроилни Фаластин халқига қарши уруш жиноятларини қўллаб-қувватлаётганини билдиради. Шунингдек, у зарбалар “минтақадаги ишончсизлик ва беқарорликнинг кучайишидан бошқа нарса эмаслигини” таъкидлаган. 

Эрон иқдоми террористӣ дар масҷиди Кобулро маҳкум кард - Parstoday

РИА Новостининг ёзишича, жума куни Москва вақти билан соат 23:00 да АҚШнинг Яманга берган зарбалари бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши шошилинч йиғилиши бошланади, деб хабар берган Россиянинг ушбу ташкилотдаги  доимий ваколатхонаси. Хабарда учрашув очиқ форматда ўтказилиши айтилмоқда. 

С.Раҳимов, 

ЎзА