English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазо секторида деярли ҳар куни 100 дан ортиқ бола ҳалок бўлмоқда
15:46 / 2024-01-05

Исроилнинг 90 кунлик тажовузи давомида 9730 нафар бола ва 6830 нафар аёл ҳалок бўлди. 7 октябрдан бери Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида кунига камида 108 фаластинлик болани ўлдирмоқда, деб хабар бермоқда “Анадолу” ахборот агентлиги, Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотига таянган ҳолда.

Ғазо ҳукумати Исроил армиясининг  ҳужуми оқибатида кўрилган зарарлар ҳақида даҳшатли фактларни келтирган. 

Ҳисоботга кўра, яна 7000 га яқин одам, уларнинг учдан икки қисми аёллар ва болалар ҳамон Ғазо секторида қамалда қолмоқда ёки бедарак йўқолган. Ўлганларнинг умумий сони 22 минг кишидан ошган, яна 57 мингдан ортиқ одам жароҳат олган. Исроил аскарлари қўлидан 326 тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

Шунингдек, Исроилнинг ҳужумларидан 106 журналист ҳалок бўлган. Кўчирилган фаластинликлар бошпана топган гавжум турар жой марказлари чидаб бўлмас даражада ёмон. Бу эса 355 минг киши орасида юқумли касалликларни келтириб чиқарган.

Исроил армияси 130 та давлат муассасаси, 93 та мактаб ва университетни вайрон қилган, 292 та мактаб ва университет қисман зарар кўрган. Ғазо секторида саратон билан касалланган 10 минг нафар бемор тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмагани учун ўлим хавфи остида қолмоқда. 

Исроилнинг зарбалари 218 та масжидга зарар етказган, улардан 122 таси бутунлай вайрон қилинган. Шунингдек, 3 та черков бузилиб кетган.

Исроил армияси Ғазо секторидаги 150 та тиббиёт муассасига ҳужум қилиб, 53 та тиббиёт маркази, 30 та касалхона ва 121 та тез ёрдам машинасини ишдан чиқарган. Шунингдек, 200 та тарихий ва маданий ёдгорликлар ҳам бутунлай йўқ қилинган.