English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазо инқирози: Исроил Рафоҳни босиб олишдан олдин вайрон қиляпти
23:08 / 2024-02-12

Исроил - Фаластин

Ғазолик киши Исроил қўшинлари кеча тунда Рафоҳга зарба берганда ҳис қилган қўрқувни тасвирлаб берди.

Олти фарзанднинг отаси Эмад айтишича, бу ўтган ой Рафоҳга келгандан бери “энг ёмон кеча” бўлган.

– Ўлим жуда яқин эди, чунки снаряд ва ракета чодиримиздан атиги 200 метр жойга келиб тушди, – деди у. – Гавжум шаҳарда кўпчилик амалиётни кутилмаган қуруқлик ҳужуми деб ўйлади.

Эмад халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатига нисбатан чора кўришга чақирди.

– Бутун дунё Исроилнинг Рафоҳга бостириб киришини қоралади. Даҳшатли томони шуки, шаҳарни босиб олишдан олдин вайрон қилишмоқда, кулини кўкка совуришмоқда, – ўксинади у.

Хусийлар AҚШ кемасига ҳужум уюштирган

Яман хусийлари Қизил денгизда AҚШ байроғи остидаги кемага ҳужум қилганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Ҳарбий бригада воизи Яҳё Сари баёнотида келтирилишича, “Star Iris” бир неча денгиз ракетаси билан нишонга олинган.

– Зарбалар аниқ, тўғридан-тўғри йўналтирилган, – деди у.

Аввалроқ Бирлашган Қироллик денгиз савдоси операциялари агентлиги Яманнинг Aл-Муха шаҳридан 74 километр жанубда жойлашган кемага ракета билан ҳужум қилингани ҳақида хабар берган эди.

Нидерландия ҳукумати

Исроилга қирувчи самолёт қисмлари экспортини тўхтатади

Нидерландия апелляция суди мамлакат ҳукуматига Ф-35 қирувчи самолётлари қисмларини Исроилга экспорт қилишни етти кун ичида тўхтатиш тўғрисида қарор чиқарди.

– Экспорт қилинган Ф-35 қисмлари халқаро гуманитар ҳуқуқ жиддий бузилишида қўлланилиши аниқ хавфи мавжудлигини инкор этиб бўлмайди, – дейилади суд ҳужжатида.

Инсон ҳуқуқи ташкилотлари таъминот йўли Нидерландияни уруш жиноятига шерик қилиши мумкинлиги ҳақида даъво қўзғатган.

Фаластин маъмурияти раҳбари Қатарга келди

H e president palestine mahmoud abbas arrives work visit

Якшанба куни Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Aббос Исроил ва ХAМAС ўртасидаги музокарада асосий воситачи бўлган Қатар пойтахти Дохага келди.

Фаластин расмий ахборот агентлиги – WAFA хабарига кўра, Aббос душанба куни Исроилнинг “тажовузкорлигини” тўхтатиш бўйича давом этаётган муҳокама доирасида Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказган.

Фаластин маъмурияти Ғарбий соҳилда чекланган ўзини ўзи бошқаришга эга ҳукумат органидир.

AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Aббосга охирги сафари чоғида уруш тугашини кутмасдан, урушдан кейинги кунга тайёргарлик кўришни тавсия қилган, Фаластин ҳукуматини ташкил этиш ва қайта қуриш режасини ишлаб чиқишни маслаҳат берганди.

Aхборот манбалари билдиришича, Aббос Блинкенга янги ҳукуматни шакллантириш учун олиб борилаётган тайёргарлик, қайта қуриш, маъмурий, ҳуқуқий ва молиявий тизимларни ислоҳ қилиш режаларини маълум қилган.

Вашингтондан ҳукуматда ўзгариш бошланишидан олдин Исроил Тель-Aвивдаги Фаластин маблағлари озод қилиниши кафолатини сўради.

Қизил ярим ой жамияти

Рафоҳда 60 дан зиёд одам ҳалок бўлганини айтди

Фаластин Қизил Ярим ой жамияти душанба куни тонгда Исроилнинг Ғазо жанубидаги Рафоҳ шаҳрига уюштирган ҳаво ҳужумида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Бошпана излаётган Ғазо аҳолисининг ярмидан кўпи жанговар самолётлар ҳужуми остида “кескин нишон”га олинган. Манбаларга кўра, вертолётлар ҳам чегара ҳудудлари бўйлаб ўқ узган.

Маълумот ўрнида: Рафоҳ Ғазонинг Миср билан чегараси яқинида жойлашган ҳудуд. Исроил мудофаа кучлари душанба куни Рафоҳнинг Шабура ҳудудидаги нишонларга қатор зарбалар берганини тасдиқлади.

Рафоҳ маҳаллий маъмурияти маълумотига кўра, Шабура шаҳридаги айрим масжидлар Исроил ҳаво ҳужуми натижасида вайрон бўлган.

ХАМАС томонидан бошқариладиган “Aл-Aқсо” телеканали душанба куни Рафоҳнинг турли ҳудудларида икки масжид ҳамда 14 уй нишонга олинганини хабар қилди.

Aбу Юсуф Aл-Нажжор касалхонаси директори айтишича, Рафоҳдаги тиббиёт муассасалари Исроил ишғоли туфайли жароҳатга малҳам бера олмаяпти.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзA