Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазо ҳамон нотинч
10:03 / 2025-06-05

– Жаҳон етакчилари Фаластинни сақлаб қолиши шарт, – деди Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) президенти Миряна Сполярич.

Женевадаги қароргоҳида BBC мухбирига интервью бераркан, ташкилот раҳбари  Ғазодаги уруш даҳшати ҳақида шундай деди:

– Инсоният инқироз томон бормоқда. Аҳвол жуда ёмонлашди. Хунрезликни ортиқ кузата олмаймиз. Исроилнинг ҳаракати ҳар қандай мақбул, қонуний, ахлоқий ва инсоний меъёрдан ошиб кетди. Вайронагарчилик ва азоб-уқубат ҳадсиз. Инсоний қадр-қимматдан бутунлай маҳрум бўлган халқни кўриш виждонимизни ларзага келтирмоқда.

Мулозим қўшимча қилишича, давлатлар урушни тугатиш, фаластинликлар азоб-уқубатига барҳам бериш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак.

Мусулмон Зиё, ЎзА