Ғазо экин майдонларининг аксарият қисми зарар кўрган
БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Йўлдош маркази ҳисобига кўра, Ғазо сектори экин майдонларининг тахминан 57 фоизига ҳарбий ҳаракат туфайли зиён етган. Бу хулоса ташкилотнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси тақдим этган ҳисобот-маърузада келтирилди.
Ғазо амалда жанубий ва шимолий қисмга ажралиб қолган. Исроил ХАМАСнинг сўнгги таянчи сифатида кўрилаётган Рафоҳ ҳудудига ҳам бостириб киришга тайёргарлик кўрмоқда.