Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазо бўйича музокарада АҚШдан ким қатнашади?
14:15 / 2025-10-08

Маълум бўлишича, АҚШ махсус вакили Стив Уиткоф ва Президент Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер Ғазо бўйича Мисрдаги тинчлик музокарасида иштирок этади. Улар бугун Қоҳирага етиб бориб, Исроил ва ҲАМАС вакиллари билан учрашади.

Мулоқот давомида асосий эътибор Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишга қаратилади. Дарвоқе, кечаги музокаралар сезиларли натижа бермагани айтилмоқда.

Трамп 7 октябрь куни “ҲАМАСнинг дастлабки  ҳужумига икки йил тўлиши муносабати билан берган баёнотида Яқин Шарқда тинчликка эришиш имкони борлигини таъкидлаган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху вазиятга изоҳ бермаган бўлса-да, мамлакат “муҳим қарорлар остонасида”лигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Исроил ўз йўлидан чекинмайди. Яъни, “барча гаровдагилар озод қилиниши, ҲАМАС бошқаруви тугатилиши ва сектордан келаётган таҳдид бартараф этилиши Исроилнинг асосий вазифаси” сифатида қолаверади.

Қоҳирадаги музокаралар Ғазо муаммосини тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларнинг давомидир.

Д.Ҳакимов, ЎзА