Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар бўйича агентлиги (UNRWA) сулҳ бошлангандан сўнг Ғазо секторидаги баъзи мактаблар қайта очилаётгани, болалар аста-секин синфга қайтаётганини эълон қилди.
UNRWA раҳбари Филипп Лаццарини ижтимоий тармоқ орқали 25 000 дан кўп ўқувчи агентликнинг "вақтинча ўқув манезили"га қўшилгани, тахминан 300 000 киши онлайн ўқишини билдирди.
Ғазонинг марказий қисмидаги ғарбий Нусайратда, Ал-Ҳассайна мактабида хоналар етишмаслигига қарамай, дарс қайта бошланган.
– Мен ҳозир олтинчи синфдаман, – дейди мактабга қайтишни интиқлик билан кутаётган 11 ёшли Варда Радван. Афсуски, кўчиш ва уруш туфайли икки йилни йўқотдим.
Маълумки, Исроил ва ҲАМАС зиддияти боис минтақадаги жуда кўп мактаб, худди UNRWA муассасалари сингари, яшаш жойини ташлаб чиққан юзлаб оилалар учун бошпанага айланган эди.
энди эса, машғулот тиклангач, тахминан 50 нафар қиз бир хонага сиғиб, стол ва стулсиз ерга ўтириб, ўқитувчининг саволларига иштиёқ билан жавоб беришяпти. Улар икки йиллик танаффусдан кейин ўқишга қайтганидан хурсанд, берилиб сабоқ олишмоқда.
М.Пирматова, ЎзА