Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газета куни бўлиб ўтди
16:16 / 2024-10-09

Кейинги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш, журналист ҳуқуқларининг амалда кафолатланиши мамлакатимиз ахборот соҳасида соғлом рақобат муҳитини яратди. Ана шу жараёнларда ўз муштарийларини йўқотмай, кўп минг сонли газетхонларга долзарб таҳлилий-танқидий мақолалари, тезкор ахборотлар етказиши билан “Ishonch” ва “Ishonch-доверие” газеталари юртимиз медиа маконида ўзининг муносиб ўрнига эга.

Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган “Ishonch” ва “Ishonch-доверие” газеталари кунлари доирасида ижодий учрашувлар бўлиб ўтди.   

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  вилоят кенгашида ташкил этилган тадбирда “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов ва бошқалар иштирок этди. Федерация муассислигида фаолият олиб бораётган газета оммабоплик борасида мамлакатимизнинг етакчи газеталари сафини эгаллаб келаётгани, таҳририят жамоаси эса ҳамиша ўз муштарийлари билан ҳамфикрликда фаолият юритиб келаётгани, ижтимоий тармоқларда муштарийлар учун мурожаатлар боти ишга туширилгани хусусида сўз юритиб, таҳририят жамоаси олдида турган вазифалар борасида таъкидлаб ўтишди.   

“Ishonch” кунлари” тадбирида иштирок этган муштарий томонидан газетада ишчи-ходимлар ҳаёти, орамиздаги одамларнинг тақдири, уларнинг орзу-умидлари, эришган ютуқлари, босиб ўтган йўлларини акс эттирувчи мақолалар, шунингдек, маънавий-маърифий йўналишдаги оммабоп материаллар ҳам чоп этилиши юзасидан таклифлар бериб ўтилди.    

Тадбирда фаол муштарий ва муаллифларга “Ishonch” газетаси жамоаси номидан эсдалик совғалари топширилди.   

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири