Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқлади
18:31 / 2025-12-15

“Ўзэнергоинспекция”нинг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда газ таъминоти корхоналари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Хусусан, Бухоро шаҳрида жойлашган “B.L.T.” МЧЖга қарашли битум эритиш цехи табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри ноқонуний уланиб, жами 573,9 миллион сўмлик табиий газдан фойдалангани аниқланди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган “O'.M.M.I.” нодавлат муассасасида ҳам шунга ўхшаш қоидабузарлик ҳолати қайд этилди. Мазкур ҳолат натижасида газ таъминоти корхонасига 269,8 миллион сўмлик моддий зарар етказилгани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.