Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
17:54 / 2026-01-21

Қиш фаслининг айни қаҳратон кунларида аҳолини бир маромда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш долзарб вазифалардан бирига айланган. Мазкур жараёнда истеъмолчиларни коммунал хизматлардан белгиланган меъёрларга мувофиқ фойдаланиш ҳолати мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалининг “Янги Наманган туман газ” газ таъминоти бўлимининг маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. 

Текширув жараёнида Янги Наманган тумани Оромгоҳ маҳалласида жойлашган кўп қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаро И.Э. қарздорлиги сабабли газ таъминоти тўхтатилган бўлишига қарамасдан ҳисоблагичдан ташқари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, ундан фойдалангани маълум бўлди.

Натижада, ушбу ҳолат юзасидан мутахассислар томонидан белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, 37 миллион 816 минг сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди. Тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.