Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ тўлдириш ва етказишда хавфсизлик техникаси
16:33 / 2025-08-25

Аҳолига табиий ва суюлтирилган газни сифатли ва бир маромда етказиб беришда техник талабларга риоя этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу жиҳатларни инобатга олиб, Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги газ тўлдириш шохобчасида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича республика миқёсидаги профилактик тадбир ўтказилди. Мазкур амалий ва кўргазмали анжуманда “Ҳудудгаз таъминот” акциядорлик жамиятининг “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали етакчи мутахассислари, “Янгиқўрғон газ тўлдириш шохобчаси” ходимлари, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 

Тадбирнинг биринчи босқичи газ тўлдириш ускуналарининг техник ҳолатини текширишга қаратилиб, унда ускуналарнинг ишлаш ҳолати, газни тўлдириш жараёнида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, қувурларни назорат қилиш ва уларни таъмирлаш муҳим вазифалар сифатида белгиланди. Ходимларга хавфсизликка доир янгиланган талаблар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад газ тўлдириш шохобчасида техника хавфсизлигини таъминлаш, ишчи-хизматчиларнинг бу борадаги билим ва малакасини оширишдан иборат. Зеро, бундай тадбирлар шохобчаларнинг хавфсиз фаолиятини таъминлаш, газ таъминотининг барқарорлигини ва кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.