French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотидаги муаммолар бартараф этилмоқда
17:12 / 2025-12-05

“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиали томонидан истеъмолчиларга узлуксиз табиий газ етказиб бериш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида табиий газ етиб бориши муаммоли ҳудудлар олдиндан ўрганиб чиқилди. Улар манзилли дастурга киритилиб, белгиланган режа-жадвал асосида газ тармоқларини мавсумга тайёрлаш чоралари кўрилди.

Тахтакўпир туманида ҳам куз-қиш мавсуми арафасида газ тармоқларида реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Тумандаги “Тахтакўпир”, “Мустақиллик”, “Ойдин йўл”, “Давр” “Отакўл”, Ағитой Адилов, “Мулк” овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаб турган д-273 мм ер ости газ тармоғининг эскириши куз-қиш мавсумида табиий газ босими билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарар эди.  

– Ушбу муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига узлуксиз табиий газ етказиб беришни янада яхшилаш учун 4,1 км газ тармоғида реконструкция қилиш ишлари олиб борилди, – дейди Тахтакўпир тумани газ таъминоти бўлимининг бошлиғи Алишер Андигенов. – Жумладан, ер ости газ тармоғи ер устига чиқарилиб, янгидан д-219 мм газ тармоғи тортилди. Натижада ушбу ҳудудлардаги истеъмолчиларнинг газ таъминоти яхшиланишига эришилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири