Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида янги амалиёт
20:32 / 2025-10-16

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 16-17 сентябрь кунлари Наманганга ташрифи чоғида Норин туманидаги собиқ Шўрариқ, ҳозирда Янги Наманган маҳалласида бўлиб, аҳоли фаровонлиги ва турмуш тарзини ўзгартириш борасида мутасаддиларга муҳим топшириқларни берганди.

Айни кунларда мазкур ҳудуд вилоятдаги барча даражадаги, хусусан коммунал хизмат кўрсатиш идоралари раҳбарларининг иш жойига кўчган, десак айни ҳақиқат бўлади.

Бу ерда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Эндиликда маҳалла аҳлини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида янги амалиёт жорий қилинди. 

“Янги Наманган” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жами саккизта кўчада 1069 нафар истеъмолчи бўлиб, йил бошидан ҳозирга қадар улар 138,160 тонна суюлтирилган газ билан таъминланган. Шунингдек, ҳар бир хонадонга хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида маиший газ баллонларига махсус қути ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

– Истеъмолчиларни рози қилиш, уларнинг ҳар бир мурожаатларини тинглаш тизим ташкилотларининг биринчи галдаги устувор вазифаларидан ҳисобланади. Жумладан, Норин туманидаги Янги Наманган маҳалласи ҳудудида жорий этилган янги лойиҳа доирасида нафақат хавфсизлик қутилари, балки газ баллонидан газ жиҳозларигача бўлган тармоқлар ҳам созлаб берилмоқда. Ушбу жараён об-ҳавонинг ҳар қандай шароитида ҳам газ баллонларидан хавфсиз ва қулай фойдаланиш имконини яратади, – дейди “Ҳудугаз Наманган” газ таъминоти филиали директори Иброҳимжон Мамажонов.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.