Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида узилишлар бўлмайди
12:17 / 2020-12-10

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилгани мавсум билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келишини олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

 “Ҳудуд газ Фарғона” газ таъминоти филиали Тошлоқ тумани газ таъминоти бўлими 51 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 33 мингдан зиёд аҳолига табиий газ ва суюлтирилган газ етказиб беради. Ҳудуддаги 32 минг 740 хонадон суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб,  25 минг 498 хонадон эса Тошлоқ тумани газ таъминоти бўлими томонидан шартнома асосида газ баллони билан ўз вақтида таъминлаб келинмоқда.

[gallery-354]

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тумандаги 205 та газ тақсимлаш қурилмаси  соҳа мутахассислари томонидан таъмирланди. Бундан ташқари соғлиқни сақлаш ва халқ таълими муассасаларини ҳам иситиш мавсумига сифатли ҳолда тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.  

 

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА