Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида муаммолар бўлмайди
08:53 / 2025-11-14

Куз-қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўладиган газ, электр ва сув таъминотида узвийликни таъминлаш коммунал хизмат кўрсатиш идоралари олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Наманган вилоятида суюлтирилган газ таъминотини барқарор ва хавфсиз ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиалида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш айни шу масалага қаратилди.

Филиал раҳбарияти билан бир қаторда вилоятнинг барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимларидан масъуллар ҳамда ходимлар иштирокидаги мазкур йиғилишда, куз-қиш мавсумида ўз вақтида аҳолига узлуксиз ва хавфсиз газ етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.

 “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали директори Иброҳимжон Мамажонов таъкидлаб ўтганидек, айни кунларда истеъмолчиларнинг суюлтирилган газга бўлган талаб ва эҳтиёжи ортиб бормоқда. Шу боис, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, коррупция ҳолатларига асло йўл қўймаслик ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда, шаҳар ва туман газ бўлимлари раҳбарларининг ўз ҳудудида бажарилган ишлари, мавжуд муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш йўллари юзасидан ҳисоботлар эшитилди. Хусусан, айрим ҳудудларда суюлтирилган газ етказиб бериш графигини оптималлаштириш, истеъмолчилар мурожаатларига тезкор жавоб бериш, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА