Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида муаммо бўлмайди
15:18 / 2023-04-13

Аҳолига табиий газни узлуксиз етказиб бериш борасида “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, газ қувурлари реконструкция қилиниб, бўёқланмоқда.

Президентимизнинг 2022 йил 6 июндаги "Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.  Хусусан, Сирдарё тумани “Шоликор” маҳалласи “Ҳақиқат” СИУдаги Сирдарё эркин иқтисодий зонасига диаметри 159 ммли газ қувури ўтказилиб, ҳозирда монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингек, 1965 йилда М-34 магистрал йўлининг 53 п/метрида диаметри 273 мм бўлган газ қувури Ховос газ тақсимлаш станциясидан Ховос шаҳарчасидаги 8 та “Бунёдкор”, “Чаманзор”, “Истиқлол”, “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Карвонсарой”, “Еттигузар” ва “Ховособод” маҳаллалардаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш учун ер остидан ўтказилган. Ер остидан ўтган газ қувурининг кўп йиллар ишлатилиши натижасида бугунги кунда яроқсиз ҳолган келганлиги ҳамда ер ости сизот сувларининг яқинлиги ҳисобига темир газ қувурининг 53 п/метри емирилганлиги соҳа ходимлари томонидан аниқланди ва тезда ишлар бошлаб юборилди. Ҳозирда ушбу ер остидан ўтказилган диаметри 273 мм.ли 53 п/метр газ қувурини ер устидан таянч устунларга ўрнатиш ва аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш борасидаги ишлар якунланди.  

Шу билан бирга, “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали мутахассислари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошланган. Сирдарё, Мирзаобод ва Ховос туманларида газ қувурларини бўёқлаш ишлари давом этмоқда.  

Ш. Суяров, ЎзА