Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотида барқарорлик ва шаффофлик
15:58 / 2026-01-19

Жиззах вилоятида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, хизматлар сифатини ошириш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида газ таъминоти барқарорлиги мустаҳкамланиб, истеъмолчилар учун қулайликлар кенгаймоқда.

Бугунги кунда “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан 134 мингдан ортиқ аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Газ баллонлари билан таъминланганлик даражасининг 107 фоизга етгани тизимдаги эҳтиёж тўлиқ қопланаётганини кўрсатади. Газ тўлдириш шохобчалари ва махсус автотранспортлар орқали етказиб бериш ишлари узлуксиз йўлга қўйилган бўлиб, фақат 2025 йилнинг ўзида аҳоли эҳтиёжлари учун қўшимча 3 минг 742 дона маиший газ баллони етказиб берилди.

Соҳада сифат ва хавфсизлик устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда суюлтирилган газ тарқатиш жараёнига замонавий “FACE ID” тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу тизим газ баллонларини аниқ ва шаффоф тартибда тарқатиш, бир фуқаро номига бир нечта баллонни ноқонуний олиш ҳолатларининг олдини олиш, инсон омили билан боғлиқ хатолик ва суистеъмолликларни камайтиришга хизмат қилади. Энг муҳими, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги ва адолатлилиги таъминланади.

Жиззах вилоятида газ таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби давлат сиёсати ва раҳбарият топшириқлари ижроси доирасида очиқлик, ҳисобдорлик ва натижадорлик тамойиллари асосида олиб борилаётган ислоҳотларнинг аниқ ифодасидир.  

Инфратузилмани янгилаш, хизматлар сифатини ошириш ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондиришга қаратилган бу саъй-ҳаракатлар келгусида газ таъминоти тизимини янада такомиллаштириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбрлари