English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминоти ходимлари туну кун халқ хизматида
06:05 / 2022-03-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кўплаб соҳа вакиллари қатори, газ таъминоти ишчи-ходимлари халқимиз оғирини енгил қилишдек эзгу мақсад йўлида меҳнат қилмоқда.

Бугун тизимда уларнинг шижоати сабаб миллионлаб фуқаролар табиий газ билан таъминланмоқда, машаққатли меҳнати туфайли олис ҳудуд хонадонларига ҳам газ етиб бормоқда. 

[gallery-6335]

Табиийки, об-ҳаво кескин совиб кетиши натижасида аҳолининг газга бўлган талаби ортади. Бу эса газ босимининг пасайишига, магистрал газ қувурлари тармоғида баъзи бир техник носозликлар келиб чиқишига сабаб ҳам бўлади. Aна шундай ҳолатларда газ таъминоти ходимлари газ етказиб беришни меъёрлаштириш учун зарур барча чораларни кўради.

Aйни мана шу масъулият ҳисси туфайли бугун биргина Сурхондарё вилоятидаги 558 минг 973 истеъмолчи ўз вақтида табиий газ билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, 471 мингдан зиёд аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилаётир.
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали томонидан олиб борилаётган мана шундай кенг кўламли ишлар аввало аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилмоқда. Зеро, йилнинг тўрт фаслида ҳам аҳолининг газга эҳтиёжи бор. Соҳа ходимлари эса бу эҳтиёжни таъминлаш йўлида куну тун хизматда. 

 


Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА