Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминоти ташкилотига қарийб 3 миллиард сўмлик зарар етказилди
15:13 / 2025-10-12

"Ўзэнергоинспекция" ахборот хизмати маълум қилганидек, Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ўтказилган текширув натижасида “M. M. C.” МЧЖга тегишли бўлган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчасида газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатилиб, муҳрлар бузиб қўйилгани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти ташкилотига 2 миллиард 944 миллион сўм миқдорида молиявий зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА