Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминоти бўйича 13 миллиард 770 миллион сўмлик зарар етказилган
17:20 / 2022-03-04

Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2022 йилнинг январь-февраль ойларида истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.

Унга кўра, республика бўйича 546 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 15 миллион 532 минг  метр куб ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.  

Натижада газ таъминоти корхоналари манфаатларига 13 миллиард 770 миллион сўмлик зарар етказилган. 

Ушбу миқдордаги табиий газ 1 миллион хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади. 

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг кўпи Хоразм, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида аниқланган. 

Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган, дейилади Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарида. 

ЎзА.