Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ қуйиш шохобчаларига чеклов ўрнатилмоқда
10:58 / 2023-12-08

Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ва Қорақалпоғистонда газ қуйиш шохобчаларига чеклов ўрнатилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, вилоятда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача фаолият юритади.  

Андижонда мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди.

Шунингдек, 9–14 декабрь кунлари Қорақалпоғистонда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари тун-у кун режимидан соат 6:00 дан 15:00 гача ишлаш режимига ўтди.  

Мазкур чекловларга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш сабаб қилиб кўрсатилган.

Ш. Маматуропова, ЎзА