English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ ўғрисининг ноқонуний ҳаракати давлатга қарийб икки миллиард сўмга тушди
11:52 / 2025-06-10

Тошкент вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказган назорат тадбири давомида бу қонунбузарлик фош этилди.

Маълум бўлишича, “Б. Б. А.” масъулияти чекланган жамиятига қарашли омухта ем ишлаб чиқариш корхонасида ҳисоблагични четлаб ўтиб, газ қувурига яширинча уланиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1 миллиард 894 миллион сўмни ташкил қилган.

Ҳозирда бу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади инспекция ахборот хизмати хабарида.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА