Газ ўғриси қўлга тушди
Бухоро шаҳрида 292 миллион сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Шаҳарнинг “Шайхул Олам” маҳалла фуқаролар йиғини Қарши дарвоза кўчасида жойлашган ЯТТ “З.М.Ж.”га қарашли “О” номли сауна биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.
Текширув давомида истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан фойдаланиб келаётгани фош қилинган.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 292 миллион 473 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.