Бухоро вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида “Hududgaz Buxoro” GTF ходимлари томонидан жойларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейдлар давомида Ромитан туманининг “Боғисайидон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Й.О. томонидан ҳисоблагични четлаб ўтиб газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Натижада 32 миллион 916 минг сўмлик зарар ҳисоблаб чиқилди. Бухоро туманининг “Шейхонча” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Ҳ.нинг хонадонида эса 77 миллион 527 минг сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.

Шунингдек, Қоракўл туманининг Ташаббус маҳалласида яшовчи Т.Ҳ. ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали газга ноқонуний улангани аниқланиб, 16 миллион 242 минг сўмлик газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.


Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.