Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ ўғирлаган корхона аниқланди
20:41 / 2025-10-17

“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.

Натижада Бухоро шаҳрида жойлашган “S.” хусусий корхонасига тегишли ошхонанинг ҳисоблагичсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонасига 546 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.