Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ кони портлатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонми?
15:28 / 2024-10-18

Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидан чиқаётган газни тўхтатиш учун портлатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдириб, бу хабар асоссиз эканини маълум қилди.

– Бугун турли телеграмм канал ва гуруҳларда Бойсун туманидаги “М-25” конида газ чиқишини тўхтатиш мақсадида енгил портлатиш ишлари амалга оширилиши ҳақида ёлғон хабарлар тарқалди. Мазкур хабар асоссиз бўлиб, ҳозир бундай чораларни амалга ошириш режалаштирилмагани маълум қилинади. Бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликни ва тарқатмасликни сўраймиз. Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи ёлғон ва асоссиз хабарларни тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган, – дейилади расмий муносабатда.   

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири